Ойбек Нурбоев, Нурлибек Таласбаев, Саламат Қутибаев ва Азамат Алланиязов янги жамоаларга ўтишди

Давралар оралиғида бир қатор қорақалпоғистонлик футболчилар янги жамоаларга йўл олишди.

Жумладан ҳимоячи Ойбек Нурбоев Биринчи лига иштирокчиси Қувасойнинг "Цементчи" жамоасига йўл олди. Олдинроқ ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Нурлибек Таласбаев эса Ғаллаоролнинг "Ғаллаорол" жамоаси билан шартнома имзолади.

Буохоронинг "Бухоро" жамоаси бир йўла икки нафар қорақалпоғистонлик футболчини ўз таркибига жалб қилди. "Насаф"даги ўйинлари билан танилган ва биринчи даврани "Қизилқум"да ўтказган Азамат Алланиязов ҳамда терма жамоа таркибига жалб этилаётган, "Локомотив"да ажойиб ўйинлар намойиш этган Саламат Қутибаев иккинчи даврани Бухоро жамоасида давом эттиришади.

Бўлимлар