Қорақалпоғистонда 11 нафар қидирувда юрган шахслар ушланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3095-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 25 июлдаги фармойишига асос Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 27 июньдаги фармойиш ишлаб чиқди. Ушбу фармойиш миқёсида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати «KRuz.uz»га хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 11 нафар қидирувда юрган шахслар ушланди. 1 нафар бедарак йўқолган фуқаронинг охирги манзили аниқланиб яшаш жойига қайтарилди.

Аҳолини ҳушёрликка ва огоҳликка чақириш мақсадида 1292 маротаба маҳалла фуқаролар йиғинларида, корхона-ташкилотларда ва таълим муассасаларида ҳуқуқий мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб 59 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ташкил этилди.

2017 йил давомида, олибборилган тезкор профилактик ишлар натижасида Қорақалпоғистон Республикасидаги 405та МФЙ ва ҚФЙларидан 83тасида биронта жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Бўлимлар