Нукусда "қора дори" мижози "қора курси"га ўтирди

Нукус шаҳрида туғилган Р.Яхшиев ўзининг эски таниши, Нукус шаҳри 23-кичик туманда яшовчи Р.Жукашев билан олдиндан тил бириктириб, ноқонуний тарзда тайёрлаш, олиш, сақлаш, жўнатиш, шунингдек, бошқа ҳаракатлар ман этилган гиёҳванд моддаларни ўтказишни мақсад қилиб қўяди. Бу ҳақда "Еркин Қарақалпақстан" газетаси хабар бермоқда.

Шу тариқа эски таниши Чимбай туманида яшовчи Р.Рамов ман этилган икки дона қоғоз ўрамига солинган, тоза вазндаги 6,21 грамм қуруқ ҳолдаги "марихуана" гиёҳванд моддасини 90 минг сўмга сотиб олади. Бунинг 1 грамини чекиш йўли билан йўқ қилиб, Нукус шаҳрига йўл олади. 

Чимбай тумани йўл-патрул хизмати постида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи оператив ходимлари томонидан тўхталиб, текширилганида, Р.Жукашев ёнидан 5,21 грамм "марихуана" гиёҳванд моддаси топилди. Шу тариқа, бундай жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари ва бандларида назарда тутилган жиноятларни амалга оширганликда айбланган бу "азаматлар" суд томонидан тегишли жазога ҳукм қилинди.

Бўлимлар