Қорақалпоғистонда бу йил 1,2 трлн.cўм ҳамда 38,2 млн долларлик хориж инвестициялари ҳисобидан 2262 лойиҳа амалга оширилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси иш режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси томонидан мазкур йил давомида республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган чораларнинг ҳисоботлари тингланди.

Унга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ходимлари ва партия фаоллари иштирок этишди. 

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раиси С.Турманов очди ва бошқариб борди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Айдос Қайпбергенов томонидан вазирликнинг ҳисоботи тингланди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 февралдаги “2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини тасдиқлаш ҳақида”ги 111 сонли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2017 йилда жами баҳоси 1 трлн. 241 млрд. Сўм (шундан ўз маблағи 392,4 млрд сўм ва банк кредити 849,0 млрд сўм) ҳамда 38,2 млн долларлик хориж инвестицияларини ўзлаштириш ҳисобидан 2262 лойиҳани амалга ошириш ва 15 814 иш ўринлари очиш режалаштирилган. 

Албатта, бу лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг роли катта. 

Дастурга киритилган лойиҳалар учун тижорат банклар томонидан 603 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилиши ҳамда 236 млрд сўм банк инвестициялари киритилиши назарда тутилган.

Шундан, тижорат банклар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар киртитиш орқали жами 236 млрд сўмлик 26 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилди.

Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсам, бугунги кунда жами 351,8 млрд сўм инициаторларнинг ўз маблағлари, 215,4 млрд сўм банк инвестиция ва кредитлари йўналтирилди.

Буларнинг натижасида 1457 лойиҳа амалга оширилди ва 6287 иш ўрни яратилди»,дейди Айдос Қайпбергенов.

Тадбир давомида юқорида сўз этилган мавзулар юзасидан фикр-таклифлар билдирилиб, олдинда турган вазифалар белгилаб олинди ва тадбир иштирокчилари партия ташкилотининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот ҳизмати

Бўлимлар