Чимбойда имконияти чекланган аёл янги уй ва иш билан таъминланди

5 сентябр куни Чимбой тумани "Конши" МФЙ ҳудудида 2-гуруҳ ногирони Гулчехра Фазилбековага 3 хонали арзонлаштирилган турар жой тантанали тарзда топширилди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Бу уйни тумандаги "Шимбай тамирлаш" МЧЖнинг моҳир қурувчилари қуриб битказишди.

Шунингдек, "Ўзбексаноат" акционерлик жамияти, "Пахтасаноат" ҳудудий филиалига қарашли пахта тозалаш корхонаси билан тузилган шартномага кўра Г.Фазилбековага 1 дона тикув машинаси билан биргаликда керакли материаллар етказиб берилди. У тикув машинаси билан бир кунда 250 дан ортиқ фартук тикилади.

Бўлимлар