АКБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҚР ҳудудий филиали томонидан 3366 фуқарога жами 20 млрд 800 млн сўм банк кредитлари ажратилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2017 йил иш-режасига мувофиқ, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилотларнинг эшитуви жорий йилнинг 6 сентябрь куни O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида ўтказилди.

Унга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, АКБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акционерлик жамияти вакиллари иштирок этишди.

АКБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали директор ўринбосари Курбанбаев Бегимбай ўз ҳисоботида қуидагиларни маълум қилди.

- АКБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий ва туман филиаллари томонидан 79 банк ходимлари бириктирилган бўлиб, шу кунга қадар 26 283 хўжаликларга кредит олиш бўйича таклиф хатлари юборилди.

Банкнинг ҳудудий ва туман филиалларида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлардаги 38 макон ва қишлоқ фуқаролар йиғинларининг жами 26 283 хўжалик бириктирилган бўлиб, АКБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қорақалпогъистон Республикаси ҳудудий ва туман филиаллари томонидан 3366 фуқарога жами 20 млрд 800 млн сўм банк кредитлари ажратилди.

Шунинг ичида чорвачиликни ривожлантириш учун 165 фуқарога 508 млн.сўм, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 13 фуқарога 206 млн.сўм ва бошқа турдаги яъни деҳқончиликни ривожлантириш (иссиқхона қуриш, картошка экиш, узумчилик) учун 86 фуқарога 544 млн.сўм кредит маблагълари ажратилди”, - дейди Б.Курбанбаев.

Тадбир сўнгида депутатлар ва тадбир иштирокчилари ҳисобот берувчилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Фурқат Юсупов

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

 

Бўлимлар