ҚР иқтисодиёт вазирлиги ходими Хўжайли, Нукус ва Амударё туманларига киритилган инвестициялар ҳақида айтди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси иш режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси томонидан мазкур йил давомида республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган чораларнинг ҳисоботлари тингланди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раиси С.Турманов очди ва бошқариб борди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Айдос Қайпбергенов томонидан вазирликнинг ҳисоботи тингланди.

“Бугунги кунда саноат соҳаларидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш лойиҳасига 42,3 млрд. сўм Саноатқурилишбанк инвестицияси киритилиши белгиланиб,  бугунги кунгача банк томонидан 19,7 млрд. сўм инвестициялар киритилган. Лойиҳанинг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Булар билан бир қаторда,  Хўжайли туманидаги “Хожели гош Давкари” МЧЖда балиқчиликни ривожлантириш лойиҳаси Ипотека банк томонидан 3,0 млрд. сўм ва корхона томонидан 200 млн. сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, лойиҳа амалга оширилди ва натижада 25 иш ўрни очилди.

Инвестициялар ўзлаштириш натижасида 10 гектар майдондаги кўлда мелиорация ва тозалш ишлари олиб борилиб,  470 мингта балиқ кўпайтирилди,  шунингдек балиқчилик учун озиқ (комбикорма) ишлаб чиқарадиган ускуналар олиб келиб ўрнатилди.

Нукус туманидаги “Нукус агро фиш” МЧЖда балиқчиликни ривожлантириш лойиҳасига Ипотека банк томонидан 1,8 млрд. сўм ва корхона томонидан 5,4 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Ҳозирги кунда корхонада ёпиқ турдаги сув айланиш системаси қурилган, бассейнларни монтажлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Нукус винозаводи” АЖ ҳам балиқчиликни ривожлантириш лойиҳасига Агро банк томонидан 2 млрд. 450 млн сўм ва корхона томонидан 2 млрд. 550 млн сўм инвестициялар ўзлаштирган.

Амударё туманидаги “Амударё қишлоқ қурилиш ғишт” МЧЖда ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасига Қишлоққурилиш банк томонидан 1 млрд 980 млн. сўм ўзлаштирилган.  Бугунги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб,  карьер учун зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда", - дейди Айдос Қайпбергенов.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот ҳизмати

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар