Амударёда велоспорт мусобақалари ўтказилди (+Видео)

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Амударё туман Кенгаши томонидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ёшлар орасида спортнинг велоспорт турини оммалаштириш мақсадида мусабақа ташкил қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Мусабақада 9-14 ёшли ўсмирлар ўртасида 55-мактаб ўқувчиси Жаҳонгир Турсинбоев, 15-17 ёшлилар ўртасида Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Бахтиёр Саттаров, 18-30 ёшлилар ўртасида Гулзор маҳалласида яшовчи Бакир Кенжаевлар биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва иштирокчиларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши томонидан тайёрланган совғалар тақдим қилинди.

 

Бўлимлар