Мўйноқда 1 миллиард 700 миллион сўмга қурилган Деҳқон бозори фойдаланишга топширилди

Мўйноқ туманида янгидан қуриб битказилган Деҳқон бозори фойдаланишга топширилди. 

3 ой ичида текис жойдан қурилиш смета баҳоси 1 миллиард 700 миллион сўмлик 40 ёпиқ, 60 очиқ ўринли, барча қулайликларга эга бўлган мазкур бозорнинг очилиш маросимини туман ҳокими С.Данияров кириш сўз билан очиб берди.  

Шунингдек, маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов,  "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси раҳбарининг ўринбосари А.Аманов ва бошқалар сўзга чиқиб, туман аҳлини табриклашди. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Мўйноқ туманида 77 лойиҳа бўйича кенг кўламли ишлар кетма-кет амалга оширилмоқда. 

Бўлимлар