Айзада Нуримбетова ўз шогирди билан Москвадаги этно-маданий фестивалда иштирок этади

Шу йилнинг 14-21 сентябр кунлари оралиғида Москва шаҳрида "ETNO ART FEST 2017" Москва-Лондон Дунё юзи этно-маданий фестивали ЮНЕСКО Конференцияси бўлиб ўтади. 

Фестивал асосан "Кўргазма",  "SHOW ROOM" (бирга ишлашиш тадбирлари),  "DEFILE" (этно-маданий элементлар гавдаланган замонавий киймлар коллекцияси) ва "Танловлар" сингари бўлимлардан иборат.  

Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур "ETNO ART FEST 2017" Москва-Лондон Дунё юзи этно-маданий фестивалида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Айзада Нурумбетова  шогирди Нукус маданият ва санъат колледжи ўқувчиси Наргиза Утемуратова билан Қорақалпоғистон Республикаси номидан иштирок этишга юборилмоқда. 

Бўлимлар