"Маҳалла оқсоқоли” деган юксак ва шарафли номга кимлар муносиб бўла олади?

"Маҳалла оқсоқоли” деган юксак ва шарафли номга кимлар муносиб бўла олади? Албатта, қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларда ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.

Номзод бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши кераклигига оид талабнинг қонунчиликда ўз аксини топганлиги бежиз эмас. Чунки шиддат билан ўзгараётган ҳозирги замонда у ёки бу ишни амалга ошириш учун, масаланинг негизига етиб бориш учун ўша жойнинг ўзига хос хусусиятларини билиш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан хабардор бўлиш зарур.

Қўшимча равишда айтадиган бўлсак, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод ўзининг намунавий хулқ-атвори, ижтимоий фаоллиги, интизоми, масъулияти, жамиятдаги обрў-эътибори билан ҳам ажралиб туриши лозим.

Чунки фуқаролар йиғини раиси бугун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдига қўйилган муҳим вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда, жумладан, аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллани хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва энг асосийси, ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни "оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан сақлаш, ёш oилaларнинг жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашларида елкaдoш бўлиш, бу бoрaдa уларга зaрур кўмaк ва мaслaҳaт бериш ишларига бошчилик қилишга қодир бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

Фуқаролар йиғини раиси элни бирлаштириб, одамларни эзгу орзу-умидлар атрофида жипслаштирадиган, маҳаллада кечаётган жараёнларни чуқур таҳлил қилиб, негизига етиб борадиган шахс бўлиши лозим.

Баҳодир БОЛТАБОЕВ, "Тараққиёт кўзгуси" газетаси

туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзоси.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар