Нукусда ёш тадбиркор ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги “Комолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2017 йил 26 апрель кунги №70 йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида  «Ватаним равнақига менинг ҳиссам» шиори остида ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазманинг асосий ташкилотчилари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлиги, Ўрта-махсус касб-таълими бошқармаси, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Фермерлар Кенгаши бошқармалари ҳисобланади.

Кўргазмада республикамиз иқтисодиётининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшаётган 30 дан ортиқ ёш тадбиркорлар, асосан коллеж битирувчилари, шунигдек, маҳаллалардаги ишбилармон ёшлар ҳамда республика доирасида ўтказиладиган конференциялар, фестиваллар ва танловларда қатнашиб юқори натижаларга еришган ёшлар ўз маҳсулотлари билан ва ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган ёшлар, коллеж битрувчилари томошабин сифатида қатнашишди.

Кўргазмада "Строй Вектор" МЧЖ раҳбари Ислам Панаев ва "Савкеле" ЯТ раҳбари Дилназ Адилчаевалар турли номинациялар бўйича ғолиб деб эътироф этилди.

Танлов якунига кўра совриндорлар учлиги қуйидагича бўлди.

3-ўрин.  Халиков Бобомурод (Тўрткўл тумани, "Кристал Мега Стар" МЧЖ)

2-ўрин.  Давранова Зулфия (Нукус шаҳри, "Рўмол дизайн Нукус" МЧЖ)

1-ўрин.  Сирашова Жулдиз (Нукус шаҳри, "Сирашова Жулдиз" ЯТ)

Кўргазма якунига кўра, фаол иштирок этганларга Фахрий ёрлиқ, номинация ғолиблари ва совриндорларга Диплом ҳамда қимматбахо совғалар топширилди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Бўлимлар