Қорақалпоғистондаги туманларда бу йил очилган енгил саноат корхоналари ҳақида маълумот берилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси иш режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси томонидан мазкур йил давомида республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган чораларнинг ҳисоботлари тингланди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раиси С.Турманов очди ва бошқариб борди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Айдос Қайпбергенов томонидан вазирликнинг ҳисоботи тингланди.

 “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 январдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ҳақида”ги 15-сонли қарори қўшимчасининг 3 банди топшириғига мувофиқ,  Ўзмиллий банк инвестициялари ҳисобидан ҳар бир туманда енгил саноат корхоналарини ташкиллаштириш белгиланган.

Бугунги кунда шу вазифаларни бажариш мақсадида,  Амударё туманида “Jayhun Gold Tex” МЧЖда лойиҳа баҳоси 12 млн. долларлик йилига 10 млн.  жинси матосини ишлаб чиқариш,  Беруний туманида “Exem Beruniy Tekstil” МЧЖда лойиҳа баҳоси 2,5 млн. долларлик йилига 3100 тонна бўялган трикатаж мато ишлаб чиқариш,  Қонликўл туманида “Kanteks Invest” МЧЖда лойиҳа баҳоси 27 млн. долларлик йилига 11 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш,  Кегайли туманида “Кегейли текстил” МЧЖда лойиҳа баҳоси 11,5 млн. долларлик йилига 5 минг дона ип-калава ишлаб чиқариш,  Шўмоной туманида “Шўманай Эко Текс” МЧЖда лойиҳа баҳоси 19,8 млн. долларлик йилига 7 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш ва Элликқалъа туманида “Бустон оптимал текстил” МЧЖда лойиҳа баҳоси 12 млн. долларлик йилига 5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳалари белгиланиб,  бу лойиҳаларда қурилиш ишлари бошлаб юборилди”,  - дейди Айдос Қайпбергенов.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот ҳизмати

Бўлимлар