Тошкентдан Нукусга: Қорақалпоғистондаги 10 та тиббиёт муассасасига малакали шифокорлар раҳбар лавозимларда иш бошлади

Юртимиз Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалар тиббиёт соҳасида катта ўзгаришлар ва янгиланишларга асос бўлмоқда. Соҳадаги муҳим омиллардан бири – бу республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари малакали мутахассисларининг ҳудудларга раҳбар қилиб юборилиши саналади. Бу эса шифокорлар ўртасида тажриба олмашишда, касалликларнинг олдини олишда ва беморларнинг катта шаҳарларга йўл олиб, уларнинг ортиқча харажат ва ортиқча маблағ сарфлашларини камайтиришда, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишда муҳим ўрин эгалламоқда.

Республика тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидан 10 нафар малакали шифокорлар раҳбар лавозимларда иш бошлади. Энг аввало, улар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раҳбарияти томонидан қабул қилинди. Қабул давомида шифокорлар учун барча қўлай шароитлар яратиш, уларга ажратилган уйларни яна бир бор ўрганиб чиқиш, керакли жихозлар билан таъминлаш, фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига ва ўқишга жойлаштириш каби бир қатор масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

Республика тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидан Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббий муассасаларга юборилган раҳбар ходимларнинг рўйхати қуйидагилардан иборат.

Ф.И.Ш

Олдинги лавозими, мутахассислиги, илмий даражаси ва унвони

Қандай лавозимга тайинланган

    1.

Ирисов Ортиқали Тўлаевич

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокор хирурги, тиббиёт фанлари доктори

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори

    2.

Сейдуллаев Ерназар Юлдашевич

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази кичик илмий ходими, бўлим мудири

Қорақалпоғистон Республикаси тери-таносил диспансери бош шифокори

    3.

Абдикаримов Хуршиджон Ганжиевич

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази таянч-ҳаракат тизими ўсмалари жарроҳлик бўлими илмий раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди

Қорақалпоғистон Республикаси онкология диспансери бош шифокори

    4.

Назиров Примқул Хужамович

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи илмий ходими, хирург, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Қорақалпоғистон Республикаси сил касалликлари диспансери бош шифокори

    5.

Қошқаров Асқарбай Жаксилиқович

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали юқумли касалликлар, болалар юқумли касалликлари кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди

Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори

 

    6.

Тожиев Норбой Тожиевич

 

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ОИВ/ОИТС бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни тахлил қилиш бўлими шифокор-эпидемиологи, тиббиёт фанлари номзоди

Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази директори

    7.

Назарова Салима Қаюмовна

 

Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди

Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери бош шифокори

    8.

Абидов Азамат Қодирберганович

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази анестезиология ва реанимация бўлими анестезиолог-реаниматолог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди

Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази директори

    9.

Рахманов Руслан Одилжанович

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шошилинч хирургия бўлими катта илмий -ходим, тиббиёт фанлари номзоди

Қорақалпоғистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илимий маркази Нукус филиали директори

    10.

Авезов Давлат Курбанбаевич

Тошкент тиббиёт академияси              1 клиникаси, кардиология бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори

Қорақалпоғистон Республикаси кардиология диспансери бош шифокори

Бўлимлар