Хўжайлида уруш фахрийига уй совға қилинди

Бугунги кунда Хўжайли тумани иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари  3 нафарни ташкил этяпти. Бу ҳақда туман ҳокимлиги «KRuz.uz»га хабар бермоқда.

Хўжайли тумани Кулоб ОФЙда яшовчи уруш фахрийси Жаңабай Утамбетов 1923 йил 5 январда Хўжайли туманида туғилган, 1941 йили 18 ёшга тўлганида ватан ҳимояси учун фронтга жангга отланган. 1941-1945 йилларда фронтнинг турли қисмларида жангларда қатнашган, Берлин остонасигача жанг қилиб улуғ ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қушган. Уни 1945 йили Будапешт шаҳрини озод қилишдаги жангдаги жанговор хизматлари учун олий қўмондонлик томонидан алоҳида мукофотланган. 1949 йилгача ҳарбий хизматда бўлиб, ўз она юртига қаҳрамон бўлиб қайтган ва урушдан кейинги даврда колхозда тракторчи бўлиб хизмат қилган. Ҳурматли Жангабай ата Утамбетовнинг 2 қиз, 3 ўғил фарзандни тарбиялаб вояга етказди, улар жамиятимизнинг турли жабҳаларида меҳнат қилмоқда. 12 нафар набира ва 6 эваранинг (човлиқ) оғушида қарилик гаштини сурмоқда.

Хўжайли тумани ҳокимлиги 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини манзилли қўллаб-қувватлаш, уларга зарур моддий ва ижтимоий кўмак бериш мақсадида Хўжайли тумани Кулоб ОФЙда яшовчи уруш фахрийси Жанабай Утамбетовнинг яшаб турган уй-жойининг таъмирталаблиги сабабли, уйини барча қулайликларга эга қилиб янгидан қурилди. Бу ишлар ҳомийлар маблағлари ҳисобидан ҳашар йўли билан амалга оширилди.

“Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошқаруви томонидан 60,9 (олтмиш миллион тўққиз юз минг) сўм миқдоридаги маблағ туман ободонлаштириш бўлими ҳисобига ўтказилди ва ушбу маблағ қурилиш молларига мақсадли сарфланди. Қурилиш ишлари туман, маҳалла фаоллари ва туман ободонлаштириш ходимлари билан бирга ҳашар усулида олиб борилди.

Ҳозирги вақтда қурилиш ишлари якунланиб Мустақиллигимизнинг 26 олти йиллик байрами арафасида ҳурматли Жангабай ата Утамбетовга байрам совғаси сифатида топширилди.

Бўлимлар