Кегейлида ҚФЙ раисига бедарак йўқолган вояга этмаган ногиронни топишда ёрдам бергани учун Прокуратура томонидан ташаккурнома берилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг «Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида»ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар бермоқда. 

Тадбирда Кегейли туманидаги «Аспантай» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси С.Бисеновга жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишда кўрсатган фаоллиги ҳамда самарали фаолияти учун Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ташаккурномаси эълон қилди.

Хусусан, 2016 йилда С.Бисеновнинг шахсан ўзи томонидан 6 та тегишли рухсатномасиз ўқ отар қуролларни сақлаш ҳолатлари аниқланиб, ушбу қуроллар олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида белгиланган тартибда топширилган ҳамда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олди олинган.

Бундан ташқари, С.Бисенов бедарак йўқолган вояга етмаган ногирон Д.Ембергенов қидириш ишларида фаол қатнашиб, уч кун ўтиб уни «Қолўон» кўлининг бўйидан топилишига эришган.

Бўлимлар