Тўрткўллик тўртта қизнинг онаси наркотик сотиб қўлга тушди ва учинчи марта қамалди

1967 йили Тўрткўл туманида таваллуд топган, тумандаги "Дўстлик" МФЙ ҳудудида яшовчи, 4 фарзанднинг онаси,  набирали Джумакличева Гавкар Сабуровна олдин Жиноят Кодексининг айрим моддаларида назарда тутилган жиноятларни ишлаганликда айбланиб, суд ҳукми билан 2 марта озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, дея ёзмоқда "Еркин Қарақалпақстан" нашри. 

Ушбу аёлга нисбатан икки марта амнистия актлари қўлланилган. Бироқ бу нарса унга сабоқ бўлмаган. 

Г.Джумакличева дастлабки тергов даврида аниқ санасини ва кимлигини аниқлаш имконияти бўлмаган шахсдан кейинроқ бошқаларга сотиш йўли билан ўтказиб, фойда кўриш мақсадини кўзлаган ҳолда героин наркотик моддасини олиб,  яшириб қўяди. 

Судланувчи Г.Джумакличева суд мажлисида айбини тан олиб, шу йил 21 январ куни соат 10:00 ларда таниши Сапардурдининг телефон этганлигини ва кўп кечикмай унинг келганини айтади... 

Тўрткўл тумани "Пахтачи" ОФЙда яшовчи, 1974 йили туғилган Сапардурди Муҳаммедовга шу тумандаги "Беруний" МФЙ ҳудидда яшовчи, 1977 йили туғилган Айбек Қурбанбаев: "героин керак, топиб бера оласанми?" деб сўраганида Сапардурди "топиб бераман" деб Г.Джумакличевага қўнғироқ қилади. Ана аёл киши бошлаган жиноятнинг бошланиши. . . 

Жиноят ишлари бўйича Беруний тумани судида уларнинг жиноий ҳаракатлари қонун доирасида кўриб чиқилиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Бўлимлар