Мўйноқда бу йил 37 лойиҳа амалга оширилиб, 531 иш ўрни очилди

“Мўйноқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги 2803 сонли қарори қабул қилинди.

Мўйноқ туманини ривожлантириш дастурига мувофиқ,  Мўйноқ туманида 2017-2018 йилларда жами баҳоси 52,3 млрд.сўм,  шундан 990 минг долларлик хориж инвестицияси ҳисобидан 72 лойиҳа амалга оширилиши ҳамда 1343 янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шу йилнинг 1 август ҳолатига 10,6 млрд. сўмлик инвестициялар (шундан 5237 млн/сўм инициатор маблағлари ва 5360 млн. сўм банк кредитлари) ҳисобидан 37 лойиҳа амалга оширилиб, 531 иш ўрни очилди.

Шундан,  Саноат соҳасида жами баҳоси 3,6 млрд. сўмлик 11 лойиҳа амалга оширилиб,  343 янги иш ўрни очилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида жами баҳоси 5,4 млрд. сўмлик 19 лойиҳа амалга оширилиб, 137 иш ўрни яратилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида жами баҳоси 1,4 млрд. сўмлик 7 лойиҳа амалга оширилиб,  51 иш ўрни яратилди”.

Бўлимлар