Хўжайлида 141 фуқарога электрдан асоссиз ёзилган қарздорлик 1 кунда ҳал этилди

Бугунги кунда фуқаролар коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келинмоқда. Лекин, баъзи туман электр, газ ёки сув таъминоти корхонаси ходимлари  томонидан қарздорлик ҳолатлари нотогъри ҳисобланмоқда. Бундай вазиятлар бўйича истеъмолчилар жамиятга ҳам бир неча аризалар келиб тушмоқда. Бу ҳақда ҚР Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси  Матбуот ва ахборот сектори мутахассиси  Дилшода Даулетбаева «KRuz.uz»га хабар берди.

Хусусан: Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мазкур туман Саракўл ОФЙ маҳалла посбони ёзма ариза билан мурожаат қилди. Унда кўра Сарайкўл ОФЙда яшовчи 189 фуқаронинг хонадонига жаъми 56.875.313 сўм қарздорлик борлиги ҳақида қарздорлар рўйҳати келганлиги, лекин илгари ҳам Хўжайли туман электр тармоқлари корхонаси томонидан бир неча бора асоссиз қарздорлик ёзилган ҳолатлар учраганлиги боис шу рўйҳатдаги ёзилган қарздорлик ҳолатини ўрганиб чиқишини сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича Хўжайли туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада қуйидагилар аниқанди: Туманнинг Сарайкўл ОФЙсида яшовчи 189 фуқародан 141 фуқарога асоссиз қарздорлик ёзилган. Аслида эса мазкур ОФЙнинг 46 хонадонидагина электр корхонасидан қарзи мавжуд бўлган. Натижада фуқаролар ҳисобига ёзилган 56.875.313 сўм қарздорлик 4.292.202 сўм эканлиги аниқланди.  Яъни 141 истеъмолчилар фойдасига 1 кунда 52.579.111 сўм ҳал қилинди. 

Бўлимлар