Фестивал: Амударёдаги фестивалдан видеорепортаж

10 сентябрь куни Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, ҳокимликлар ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган  тадбир муносабати билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда таниқли бўлган шоир, актёр, хонандалардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюриб аҳоли ва асосан ёшлар билан учрашиб “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тадбирини ўтказдилар.

Тадбир жараёнида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқинда нашр этилган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” китоби мазмун-моҳияти, ундаги ғоялар ва уни амалга оширишда халқ билан ҳамжиҳатликнинг аҳамияти, ислоҳотлар жадаллигининг ортишига ҳар бир инсон ҳисса қўшиши лозимлиги ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир – асосан ёшлар фаолият кўрсатадиган жойларда, яъни 40-сонли мактабда, НДПи қошидаги 3-сонли академик лицейида,  Қипчоқ овули ҳудудидаги 21-сонли мусиқа ва санъат мактаби, Амударё агробизнес қишлоқ хўжалик коллежи, 9-сонли мусиқа мактаби, Амударё Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида ёшлар ўртасида учрашувлар ўтказиш билан бошланди.

Учрашувларда халқ назаридаги инсонлар – Ўзбекистон кино санъатида ўз ўрнига эга актёр ва кино режиссёр Ҳилол Насимов, Ўзбекистон Давлат драма театри актёри Шоҳруҳ Камолов, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Бозорбой Назаримбетов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир ва таржимон Асрор Мўминов, Қорақалпоғистон Республикаси халқ шоири, “Амударё” журнали бош муҳаррири Асрор Мўминов ва бошқалар ҳамда кўпгина таниқли хонандалар иштирок этдилар.

 

Бўлимлар