Қорақалпоқ олимлари аралаш мураккаб ўғитлар олиш усули таклиф этишди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими ходимлари аралаш мураккаб ўғитлар олиш усулини ихтиро қилдилар.

Ушбу усул минерал ўғитларни ишлаб чиқариш, айнан, минерал ўғит ишлаб чиқарадиган корхоналарда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси глауконит таркиби юқори бўлган, агрокимёвий ва товар хусусиятлари яхшиланган аралаш мураккаб ўғитлар олиш усулини соддалаштиришдан иборат.

Ҳаммуаллифлар Бауатдинов Сали, Аимбетов Нагмет, Таджиев Сайфуддин, Эркаев Актам, Реймов Ахмед, Бауатдинов Ташкенбай ва Алламбергенова Разияга мазкур усул учун патент берилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар