Қонликўлда фестивал қандай ўтди

Қонликўл туманида  2017 йил «Халқ билан мулоҳат ва инсон манфаатлари йили» муносабати билан «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» мазмунидаги тарғибот тадбирларини олиб бориш мақсадида,  Ўзбекистон ва Қорақалаоғистон Республикаларига таниқли маданият ва санаат соҳаси эгалари,  театр ва кино актёр ва актрисалари,  эстрада юлдузлари,  «Ниҳол» мукофати совриндорлари,  шоир ва язувчилар иштирокидаги гуруҳ аъзолари туман аҳли ва ўқувчи ёшлари билан худудларда учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Меҳмонларни туман ҳокимлиги биноси олдида,  туман ҳокими раислигида туман фаоллари томонидан кутиб олинди. 

Куннинг биринчи ярмида тадбир иштирокчилари,  туман худудида жойлашган 1-,  2-,  18-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан учрашишди. Ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мазмунли жавоблар олиб,  байрам тадбирлари концерт билан давом этди. 

Тарғибот гуруҳи аъзолари,  куннинг иккинчи ярмида,  туман ҳудудидаги Педагогика коллежи,  Санаат-транспорт ва овул хўжалиги касб-ҳунар коллежларида учрашувлар ўтказди. 

«Буюк келажагимизни мард ва олижаноб олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» мазмунидаги тарғибот иштирокчиларига,  кун давомида олиб борилган тарғибот тадбирларидан маъданий ва маърифий озиқ олган,  туман аҳли ва ўқувчи ёшлар ўз миннатдорчилигини билдиришди. 

Туман марказидаги 19 сонли болалар мусиқа ва санаат мактабида «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» мазмунидаги бир кунлик тарғибот тадбири,  иштирокчилар ва «Дурдона» гуруҳининг гала консерти билан якунланди. 

Бўлимлар