Қорақалпоғистондаги қайси банкларда валютани сотиш ва сотиб олиш мумкин? (рўйҳат)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрда «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда makan.uz хабар бермоқда. 

Фармонда миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан курсини ўрнатишда бозор механизмларига асосланиши белгиланди.

2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари валюта алмаштириш пунктларида хорижий валютани эркин сотишлари ҳамда тижорат банклари конверсион бўлимларида хорижий валютани халқора тўлов карталарига сотиб олишлари мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний шахслар хорижий валютани куйидаги валюта алмаштириш пунктларида эркин сотишлари мумкин:

Нукус шаҳрида 12 та тижорат банклари филиаллари (Асака, Агро, Алока, Инфин, Ипотека, Капитал, Кишлоккурилиш, Микрокредит, Узсаноаткурилишбанк, Турон, Хамкор ва Миллий банклар);

Амударё туманида  Агробанк;

Беруний туманида Агробанк, Қишлоқ қурилиш банк;

Қанликўл туманида Агробанк;

Қараузяк туманида Халқбанк;

Кегайли туманида Агробанк;

Қўнғрод туманида Миллийбанк, Санаотқурилишбанк, Қишлоқ қурилиш банк;

Мўйнақ туманида Агробанк;

Нукус туманида Агробанк, Халқбанк;

Тахтакўпир туманида Агробанк, Халқбанк;

Тўрткўл туманида Агробанк, Микрокредитбанк, Савдогарбанк, Миллийбанк;

Хўжайли туманида Агробанк, Миллийбанк;

Чимбой туманида Агробанк, Қишлоққурилибанк, Миллийбанк;

Шуманай туманида Агробанк, Халқбанк;

Тахиатош туманида Саноатқурилишбанк;

Элликқала туманида Агробанк.

Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний шахслар-резидентлар хорижий валютани куйидаги тижорат банкларнинг конверсион бўлимларида халқора тўлов карталарига сотиб олишлари мумкин:

Нукус шаҳрида 12 та тижорат банклари филиаллари (Асака, Агро, Алоқа, Инфин, Ипотека, Капитал, Кишлоккурилиш, Халқ, Узсаноаткурилишбанк, Турон, Хамкор ва Миллий банклар);

Амударё туманида  Агробанк;

Беруний туманида Агробанк, Қишлоқ қурилиш банк;

Қанликўл туманида Агробанк;

Кегайли туманида Агробанк;

Қўнғрод туманида Санаотқурилишбанк;

Мўйнақ туманида Агробанк;

Нукус туманида Агробанк, Халқбанк;

Тахтакўпир туманида Агробанк;

Тўрткўл туманида Агробанк, Савдогарбанк, Миллийбанк;

Хўжайли туманида Агробанк, Миллийбанк;

Чимбой туманида Агробанк, Миллийбанк;

Шуманай туманида Агробанк, Халқбанк;

Тахиатош туманида Саноатқурилишбанк;

Элликқала туманида Агробанк.

Бўлимлар