Хўжайли туманида 39 та маҳаллададан 16 тасида сайловлар бўлиб ўтди

Хўжайли туманида 39 та маҳаллада сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Ҳозирча 16 та маҳаллада сайловлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хўжайли тумани Маҳалла хайрия жамғармаси бошлиғи А.Пазилов “Қорақалпоғистон тонги” назетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Хусусан, 5 май куни “Амударё” ОФЙда сайлов ўтказилиб, унда 3 нафар номзод ичидан олдинги маҳалла раиси М.Эрмагамбетов муносиб номзод деб топилиб, маҳалла маслаҳатчиси лавозимига 9 нафар номзодлар сайланди.

“Қулоқ” ОФЙда сайлов 6 майда ўтказилиб, маҳалла раиси лавозимига Раҳат Юсупов, маҳалла раиси маслаҳатчиси лавозимига эса 9 нафар номзодлар сайланди.

"Найманкўл" ОФЙда 7 май санасида сайлов ташкиллаштирилиб, маҳалла раиси лавозимига Б.Таганбердиев сайланди.

“Кенегес” ОФЙда маҳалла раиси лавозимига Бахром Кайтжанов сайланди. Маҳалла маслаҳатчиси лавозимига эса 10 номзод сайланишди.

“Саманкўл” ОФЙда 10 май куни сайлов ўтказилиб, маҳалла раислигига Инамжон Эшниязов сайланиб, маҳалла маслаҳатчиси лавозимларига 10 нафар номзод муносиб деб топилдилар.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар