Нукусда эски "Ойдин йўл" бозори биноси ўрнида янги спорт комплекси қуриб фойдаланишга топширилди

Президентимиз Ш.Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафарида қаровсиз қолиб кетган олдинги "Ойдин йўл" бозори биносини спорт комплексига айлантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар бермоқда. 

Умумий бахоси 15 миллиард сўм бўлган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олий спорт махорати мактабининг биноси фойдаланишга топширилди. 

Спорт комплексининг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев,  Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича қўмитаси расининг биринчи ўринбосари И.Жўраев,  Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича қўмитаси раиси Ғ.Байниязов,  баскетбол бўйича Германияда бўлиб ўтган халқаро турнирнг ғолиби Г.Султанмуратова, қурувчилар номидан А.Шағатаевлар сўзга чиқишди. 

Янгидан очилган бу спорт комплексида республикамиз ёшлари спортнинг 11 тури,  яъни эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, каратэ-до, таэквондо, бокс, оғир атлетика, қиличбозлик, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати билан шуғулланиш имкониятига эга. 

Бўлимлар