Эркабой Таджиев: "Прокуратура органлари томонидан 259 нафар тадбиркорга ёрдам кўрсатилди"

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабой Таджиев “Ҳуқуқ” газетасининг 35-сонида "Халқимизга хизмат қилиш — фаолиятимизнинг бош мезони" мавзусида мақоласи эълон қилинди. 

Қуйида прокурорнинг фикрларини келтириб ўтамиз. 

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш борасида кўрилган чоралар натижасида текширишлар сони ўтган йилдагига нисбатан камайган бўлса-да, ҳуқуқи тикланган шахслар сони деярли икки баравар ошиб, 6859 нафарни ташкил этди.

Мониторингга олинган давлат идоралари, уюшма ва йирик корхоналарда иш ҳақидан қарздорлик жорий йилнинг 1 июль куни 801 миллион сўмни (йил бошида 3,7 миллиард сўм), шундан муддати ўтгани 323 миллион (864 миллион сўм) сўмни ташкил этиб, бу борадаги кўрсаткичлар йил бошига нисбатан анча яхшиланишига эришилди.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўўрисида"ги Қонун ҳамда соҳага оид бошқа ҳужжатларнинг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 1 июлгача республика бўйича жами 10974 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 10324 таси фаолият кўрсатмоқда.

Прокуратура органлари томонидан 259 нафар тадбиркорга ёрдам кўрсатилди. Шундан 50 нафарига 10 миллиард 591 миллион сўм кредит олишига кўмаклашилди, 12 нафарига 237 гектар ер ажратилди, 6 нафар тадбиркорга нол балансдаги иморатлардан ижара асосида фойдаланиш учун шартнома тузишда ва 160 дан ортиқ субъектга бошқа турдаги ёрдам кўрсатилиб, 273 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, Элликқалъа туманидаги "Сардор Бўстон" хусусий корхонасига музлаткич ускунаси олиш учун 583 миллион сўм кредит ажратилиши таъминланди, натижада 5 та иш ўрни яратилди, дея ёзилган мақолада. 

Бўлимлар