Биринчи лига. "Орол" Нукусда ютқазиб қўйди

Биринчи лиганинг 25-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Истиқлол" клубини қабул қилди. 

Мазкур тўқнашувда меҳмонлар 2: 1 ҳисобида зафар қучишди. 

Ушбу мағлубиятдан сўнг "Орол" жамоаси 24 учрашувда 32 очко жамғариб 17 жамоа орасида 9-ўринда бормоқда.  "Истиқлол" эса 23 ўйиндан кейин очколари сонини 42 тага йетказиб олиб,  6-ўринга кўтарилди. 

«Орол» (Нукус) – «Истиқлол» (Фарғона) – 1:2.  1216 томошабин. 
Ҳакамлар:  
З.Кодыров (Навоий) – 8,5,  Ш.Рахматов (Бухоро) – 7,6,  А.Султанов (Навоий) – 7,4,  Б.Канназаров - 8
Инспектор:  Р.Айтеков (Тошкент). 
Голлар: О.Розимов (77) – Ш.Бойкузиев (61),  А.Хожимирзаев (56). 
Огоҳлантиртишлар: Т.Турдиев (90+4) – А.Ходжимирзаев (63),  Н.  Ашурматов (90+2). 

Бўлимлар