Қорақалпоғистондаги лицей ва колледжларда 1571 ўқитувчининг дарслари қисқаради. Вазир ўринбосари бу ўқитувчилар ишсиз қолмаслигини айтди

“Еркин Қарақалпақстан” газетаси мухбири Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Жумагул Уснатдинова билан суҳбат уюштирди.

Вазир ўринбосари 10-синфлар очилиши билан академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг дарс соатлари камайиб кетиши ҳақида фикр билдирди.

“Халқ таълими вазирлиги, ўрта махсус касб таълими бошқармаси, Бандлик ва меҳнат муносбаталри вазирлиги билан биргаликда иш олиб борилмоқда. Республикамиздаги академик лицей ва касб-ҳунар колледжларидан 1571 ўқитувчининг дарслари қисқариши кутилмоқда. Бу ўқитувчиларнинг ҳеч бири ҳам ишсиз қолмайди.

Қорақалпогъистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли ўқув ўринларида 1229 иш ўрни мавжуд. Бу масалада республикамиздаги мактаблар имконияти ўрганиб чиқилди. Академик лицей ва касб-ҳунар колледжларида хизмат қилиб дарслари қисқарган, ишга жойлаштириш бўйича таклифлар келиб тушган ўқитувчиларимизнинг рўйҳати олинди ва яшаш жойига қулай ўринларга ишга жойлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда”.

Бўлимлар