Жўқорғи Кенгес Раиси Муса Ерниязов ижодкорлар билан учрашди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов маданият, санъат, маънавият, адабиёт соҳалари ва оммавий ахборот воситаларининг бир гуруҳ вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Қорақалпоғистонда фаолият кўрсатаётган театрларнинг фаолияти, уларнинг репертуарларини бойитиш, ижодий гуруҳ ва ансамблларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, миллий либослар тикиш ишларини бойитиш, шаҳар ва туманлардаги истироҳот боғларида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ижодкорларни арзонлаштирилган уй-жойлар билан таъминлаш каби бир қатор масалаларга эътибор қаратилди.  

Шунингдек, телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларнинг техник ва ижодий салоҳиятини яхшилаш, полиграфия маҳсулотларини сифатли тайёрлаш мақсадида уларнинг моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш, замонамиз қаҳрамонлари тўғрисида асарлар ёзиш, халқимизнинг маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайдиган тарихий ва адабий асарлар яратиш, халқимизни янада бунёдкорлик ишларига руҳлантирадиган фильмлар тасвирга олиш масалалари бўйича фикрлар олмашилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

 

Бўлимлар