Жўқорғи Кенгес Раиси иқтидорли болалар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган учрашув ўтказди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов раҳбарлигида жорий йил 13 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда болалар ва ўсмирларнинг иқтидорларини руёбга чиқариш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

Мутасадди раҳбарларнинг иштирокида ўтказилган ушбу учрашувда маҳаллий телевидение орқали замонавий, махсус кўрсатувлар тайёрлаш, унда иқтидорли болалар ва ўсмирларнинг иштирокини таъминлаш борасида олда турган вазифалар ҳақида сўз борди. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни янада ривожлантириш, юртимизда ўтказиладиган ва ҳалқаро танловлар билан мусабақаларда иштирок этадиган ўғил-қизларни моддий ва маънавий рағбатлантириш каби масалалар юзасидан вазифалар белгиланди.

Бўлимлар