Берунийда электрдан қарзи йўқ фуқаронинг 640 минг сўми қайтарилди

Беруний туман Беруний ОФЙ да яшовчи фуқаро Давлетов Қуролнинг "Беруний ТЭТК" ходимларидан норозилиги ҳақида"ги ёзма аризасини ўрганиш натижасида қуйидагилар маълум бўлди. Бу ҳақда Беруний туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти
Матбуот ва ахборот бўлими "KRuz.uz"га хабар берди.

Истеъмолчининг хонадонидаги "Электр Хисоблагич"ини 17577 Квтни кўрсатмоқда. Беруний ТЭТК томонидан Жамиятга тақдим қилинган шахсий картасини ўрганиш натижасида 2017 йил 17 июль кунига 17572 Квт Кўрсатгичга Смс Обход юборилган бўлиб 654898 сўм қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди.

Истеъмолчининг Абонент дафтарчасидаги электр энергияси учун тўланган тўловларини (квитанция)ларини ўрганиш натижасида бугунги кунга 17741 Квтга тўланиб турган, лекин шахсий картасида, 14146 Квтгача тўланганлиги кўрсатилган, яъни 3595 Квт коммунал тўловлари шахсий картасига тушмай қолган.

Шу сабабли, Қорақалпоқ худудий электр таьминлаш корхонаси акциядорлик жамиятига ва "Беруний ТЭТК" га Жамият томонидан алоқа хат орқали мурожаат қилинди, камчиликлар бартараф қилиниб жами 640000 сўм Истеъмолчи фойдасига ҳал бўлди.

 

Бўлимлар