Тўрткўлда истеъмолчининг сувдан 1.7 млн сўмлик қарзи қайта ҳисобланиб, аслида 500 минг сўм эканлиги аниқланди

Ичимлик суви учун коммунал тўловларни  тўлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Лекин тўлов миқдори хато ҳисобланган бўлса уни тўлашни ҳеч ким хоҳламайди албатта. Қорақалпоғистон Республикаси тўрткўл тумани тинчлик кўчаси 49-уйда яшовчи фуқаро Ҳакимова Рўзигулнинг хонадонига Сув таъминоти корхонасидан 1.772.000 сўмлик қарз ҳақида огоҳлантириш хати келганда “наҳотки менинг қарзим шунчага етди” дея ҳайрон қолди.

Қоракалпоғистон Республикаси Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот ва ахборот сектори хабар беришича, мазкур масалага ойдинлик кирититш мақсадида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1-091 ишонч телефонларига мурожат қилди. 

Унинг мазкур аризаси  Тўрткўл тумани Истеъмолчилар жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Жараён давомида Р.Ҳакимованинг қарзи аслида 500.638 сўмли ташкил этиши аниқланди. Рўзигул она ҳам Федерация томонидан масала ҳал қилинганидан хурсанд бўлиб, қарзни тўлади. 

 

Бўлимлар