Вазир ўринбосари: "Қорақалпоғистонда мактабларнинг 10-синфларида 15 мингдан ортиқ ўқувчилар қабул қилинди"

“Еркин Қарақалпақстан” газетаси мухбири Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Жумагул Уснатдинова билан суҳбат уюштирди.

“Бу йил 26 478 ўқувчи мактабларнинг 9-синфини битирди. 11 мингдан ортиқ битирувчилар ўрта махсус касб таълим максанларига ҳозирги кўрсаткич бўйича 1,5 мингга яқин ўқувчилар академик лицейларга, 10 мингга яқин битирувчилар касб-ҳунар колледжларида таълим олиш истагини билдириб ҳужжат топширган.

Мактабларнинг 10-синфларида 15 мингдан ортиқ ўқувчилар қабул қилинди. Яна бир нарсани айтиб ўтишим керак, мактабларнинг 11-синфларини битирган ўқувчиларда мактабни битирганлиги ҳаиқда гувоҳнома билан қайсидир мутахассисликни эгаллаб чиқади ва бунинг учун ҳужжат берилади.

Шу масалада ҳафтанинг бир кунида ўқувчилар ўқув-амалиёт комбинатида касб сирларини ўрганади. Бунинг учун агарда мактабларда етарли имконият бўлмаса, касб-ҳунар колледжлари ва академик лицейларда ўқув-амалиёт устахоналари ташкиллаштириш режалаштирилган. Республикадаги барча мактабларнинг имкониятлари ўрганилмоқда”, - дейди вазир ўринбосари.

Бўлимлар