Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида "Ажинияз" операси намойиш этилади

26 май куни соат 18.00да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг "Ажинияз" операси  (3 актли, 7 картинали) намойиш этилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Либретто муаллифи - И.Юсупов - Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири

Мусиқа раҳбари ва дирижёр  - Аида Абдуллаева - Қорақалпоғистон халқ артисти

Саҳналаштирувчи режиссёр - Нажиматдин Ансатбаев - Ўзбекистон халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори 

Шунингдек, бош роллар ижрочилари: 

Ажинияз - Дарибай Хожабергенов -  Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган  артист, Айтбай Тажибаев

Пирим бий - Женисбек Пиязов -  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти,
Бахтияр Абденов

Ханзада  - Роза Кутекеева,  Элиза Айтниязова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артистлари.

Бўлимлар