Нукуслик имконияти чекланган аёлга 10 та товуқ ёрдам тариқасида берилди

Халқимиз азалдан бир – бирига меҳрибон, қўлидан келганча ёрдамга муҳтожларга кўмак бериб келган. Ижтимоий ёрдага муҳтож, кам таъминган, боқувчиси йўқ оилалар Қорақалпоқ диёрида ҳам бор албатта. Шундай оилаларни топиш, уларга иложи борича кўмак бериш, оғрини енгил қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ходимлари Федерация раиси Ахмет Урумбаев бошчилигида Нукус шаҳри Саманбай МФЙда ўрганиш исгларини олиб борди. Маълумот ўрнида айтиш керак, мазкур ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига белгилангандир. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот ва ахборот сектори мутахассиси Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА "KRuz.uz"га хабар берди.

Ўрганиш ишлари натижасида Саманбай МФЙ Чимбой ели кўчаси 31-уйда яшовчи фуқаро Сапарова Иқлийманинг турмуш ўртоги оламдан ўтганлиги, ўзи эса сил (туберкулёз) касаллиги туфайли 2-гуруҳ ногирони эканлиги ҳамда иккита қиз фарзандини ўзи ўстириб келаётгани аниқланди. Хонадонга Федерация ходимлари ҳамда Маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари бориб, уларнинг холидан хабар олишди. Яшаш шароити билан яқиндан танишди. Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияси томонидан Иқлийма опага умумий қиймати 300.000 сўмлик 10та товуқ, еми билан бирга ёрдам тариқасида берилди.

“Федерация ходимлари ва МФЙ ходимлари уйимга келиб холимдан хабар олганликлари учун жуда хурсандман. Уларнинг беган товуқлари эса менга катта совға бўлди. Кўмак берувчи “қўллар”нинг кейинги фаолиятига омад тилайман ҳамда бугунги ёрдами учун ўз миннатдорчилигимни билдириаман”  дейди Сапарова Иқлийма опа.  

Хонадонни кўздан чекирсанггиз таъмирталаб ҳолатда эканлиги, томдан чакки ўтганини кўрасиз. Шунинг учун Сапарова Иклиймадан бошқа яна қандай кўмак берилишини сўралганда,

  • томонини хашак ёки қамиш ёпиб лой билан суваб берилишини,
  • уйни иситиш учун иситиш қозони йўқлигини,
  • ундан ташқари хонадоннинг қўшни билан чегаралаб турувчи ёғоч панжалари ҳам иложи борича таъмирлаб берилса яхши бўларди дея жавоб қилди. 

Унинг мурожаати Федерация раҳбарияти ва МФЙнинг фаоллари маслаҳатида ҳашар йўли билан шу ойининг ичида амалга оширилиши  режалаштирилди. Иситиш қозони эса Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси  томонидан совға қиланади.

Бўлимлар