Кегейли, Мўйноқ, Қонликўллик 50 нафар узоқ масофадан мактабга қатнайдиган ўқувчиларга велосипед совға қилинди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қорақалпоғистонлик 50 нафар узоқ масофадан мактабга қатнайдиган ўқувчиларга велосипед совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи расмий сайти хабар бермоқда.

Айни кунларда “Ёшлар тарғибот” поезди аъзолари бутун Қорақалпоғистон бўйлаб турли йўналишларда, қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан, ижтимоий ҳимоя масаласида ҳам қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

http://yi.uz/wp-content/uploads/2017/09/21587355_352631288508769_8101664271664855732_o.jpg

Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудлари бўлган Кегейли, Мўйноқ, Қонликўллик ёшлар учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муносиб совға тақдим қилди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга 50 та велосипед берилди.

http://yi.uz/wp-content/uploads/2017/09/21753284_352631291842102_450098679812661750_o.jpg

— Олдинлари жонажон мактабимга деярли бир соатда борардим. Энди менинг олтин тулпорим бор. У билан 10 минутда учиб бораман. Сизларга раҳмат, — деди қувончини яширмай Қонликўллик 5-синф ўқувчиси Алишербек. Энди яхши ўқиб, ўзим машина оламан.

http://yi.uz/wp-content/uploads/2017/09/photo_2017-09-20_11-13-44.jpg

Тарғибот лойиҳаси давом этмоқда.

Бўлимлар