Қонликўлда ёшларга 400 дан ортиқ китоблар топширилди

«Ёшлар поезди» тарғибот акциясида Республикамизга таниқли маданият ва санаат ходимлари, «Зулфия» мукофоти савриндорлари, эстрада хонандалари, республика психологи ва тиббиёт ходими билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг марказий Кенгаши маъул ходими билан фаол ёшлар иштирокидаги гуруҳ 2017 йил 19 сентябр куни Қонликўл туманида бўлиб, ёшлар билан очиқ мулоқатлар ўтказди.

Учрашув давомида, Ҳурматли Президентимизнинг китобга бўлган эътибори, жойларда кутубхона марказларини ташкиллаштириш тадбирлари доирасида, олдаги вақтда «Қонликўл»ОФЙ худудидан кутубхона очиш истагини билдирган Меҳрибон Қартбаеванинг таклифи, тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан қўллаб-қўвватланиб, унга 100 дан ортиқ китоблар савғо этилди.

Шунингдек, «Ёшлар поезди» тарғибот гуруҳи томонидан учрашувларга фаол иштирок этган қатор ёшларга 400 дан ортиқ китоблар эсталик савғалари сифатида топширилди.

Туманда «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси кун давомида олиб борилди.

Бўлимлар