Берунийда корхона компьютер базасидан иккита хисоб рақам очилганлиги сабабли қарздорлик юзага келди...

Истеъмолчилар  томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар аксарият ҳолларда ўз вақтида амалга оширилиб келсада, баъзида хизмат кўрсатувчи корхоналар  томонидан уларга нисбатан ноҳакликларга йўл қўйилаётган ҳолатлар кузатилмоқда.

Хусусан, Беруний тумани Азад ОФЙ да яшовчи фуқаро Муратова Халжан "Беруний ТЭТК" ходимларидан норозилиги юзасидан ёзма ариза билан мурожаат килди ҳамда жамият томонидан кўриб чиқилди. 

Ўрганиш натижасида Беруний ТЭТК томонидан фуқарога 286.272 сўм ортиқча тўлови мавжудлиги, корхона компьютер базасида иккита хисоб рақам очилганлиги маълум бўлди. 

Шу сабабли  Истеъмолчига очилган иккита хисоб рақамидан нотўғрисини бекор қилиб, камчиликларни бартараф қилиш мақсадида, Қорақалпоқ худудий электр таьминлаш корхонаси акциядорлик жамиятига ва "Беруний ТЭТК" га Жамият томонидан алоқа хат орқали мурожаат қилинди натижада  камчиликлар бартараф қилиниб нотўғри бўлган 82-399 кодли хисоб рақам бекор қилиниб жами 415.150 сўм асоссиз қарздорлик  Истеъмолчи фойдасига ҳал бўлди.

Бўлимлар