"Орол" 96-дақиқада гол ўтказиб ютқазди

Биринчи лиганинг 27-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси меҳмонда "Насаф-2" клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувдаги ягона гол ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқада киритилди. Сўнги сонияларда Мирас Карлибаэв қизил карточка олиб майдондан четлатилган.

Ушбу мағлубиятдан сўнг нукусликлар 33 очко билан 10-ўринга тушиб кетишди.

«Насаф-2» (Қарши) – «Орол» (Нукус) – 1:0. 79 томошабин.
Ҳакамлар:
Ш. Раджабов (Бухоро) – 7,2, А. Худайберганов (Тошкент) – 8,7, Д. Хуснутдинов (Тошкент) – 8,1, Р. Абдувахидов – 9
Инспектор: М. Исмаилов (Тошкент).
Гол: Д. Саитов (90 + 6).
Огоҳлантиришлар: Ш. Эркинов (24) – А. Сдиков (36), Р. Мелимуратов (66), Н. Хаипов (71), М. Карлибаев (89).
Четлатиш: М. Карлибаев (иккинчи сариқ, 90 + 6).

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар