Прокурор: "Шимолгазтаъминот" унитар корхонасининг "Аму­дарё­тумангаз" филиали мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди"

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабой Таджиев “Ҳуқуқ” газетасининг 35-сонида "Халқимизга хизмат қилиш — фаолиятимизнинг бош мезони" мавзусида мақоласи эълон қилинди. 

Қуйида прокурорнинг фикрларини келтириб ўтамиз. 

"Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк плас­тик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси доимий назоратга олинган. Жорий йилнинг июнь ойида бу борада 209 та текширув ўтказилиб, қонунбузарларга 903 миллион сўм жарима солинди. Бундан ташқари, ноқонуний равишда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган 395 та фуқаро аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 март­даги "Иш ҳақи ўз вақтида тў­ланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори талабларини бузган масъул шахсларга қатъий чоралар кўрилиб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилмоқда. Масалан, "Шимолгазтаъминот" унитар корхонасининг "Аму­дарё­тумангаз" филиали мансабдорлари 10 нафар ишчини ноқонуний равишда филиалга боғлиқ бўл­маган ишларга жалб қилиб, уларнинг ишламаган иш кунларига жами 18 миллион 459 минг 500 сўм иш ҳақи тўланганлиги юзасидан корхонанинг мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилган мақолада.

Бўлимлар