"Қорақалпоқфилм" киностудияси сценарийлар танловини эълон қилди

"Қорақалпоқфилм" киностудиясининг бадиий кенгаши 2018 йил учун янги кино сценарийлар қабуллашини эълон қилади. Бу ҳақда "Еркин Қарақалпақстан" нашри хабар бермоқда.

Сизларда янги йўналишдаги бадиий ва ҳужжатл филмлар учун сценарийлар кутамиз, дейилган хабарда.

Унда жаҳон свилизацияси билан маданиятига ҳисса қўшган боболаримизнинг, тарихий шахсларнинг савлатини, шунингдек, бугунги кун қаҳрамонларининг образини очиб берадиган бадиий сценарийлар бўлиши шарт.

Шунингдек, халқимизнинг миллийлигини ўзида аксини топган, бой тарихимизни, бугунги куннинг янгиликлари нафаси билан, янги ғояларни ўзида жамлаган кино сценарийлар кутиб қолинади.

Танловга адабий сценарийлар 2017 йил декабр ойининг 15-санасигача таклиф этилиши керак.

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Н.Сараев кўчаси, 1-уй.

Телефон: 222-62-42

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар