Нукусда 1,9 миллиард сўмга «Болалар дунёси» дам олиш маскани қурилди

Нукус шаҳрида олиб борилаётган катта қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида «Дўстлик» канали атрофи янада кўркам қиёфа кашф этаётир.
Шундай иншоотларидан бири «Дўстлик» канали бўйидаги «Болалар дунёси» дам олиш оромгоҳи икки қаватли ва миллий архитектура услубида барпо қилинган.
— Бино қурилишига инвестиция дастури асосида 1 миллиард 952 миллион 873 минг сўм маблағ сарфланди. Бинонинг 1 қаватида автомат ва аттракцион ўйинлар зали жойлашган, — дейди марказ раҳбари Улуғбек Саатбаев.
Марказнинг автомат ва аттракцион ўйинлар зали кичкинтой болажонлар билан гавжум. Унга Хитой давлатидан келтирилган янги 16 дона автомат ва аттракцион ўйинлар ускунаси жойлаштирилган.
Яқинда «Болалар дунёси» дам олиш оромгоҳининг 2 қаватида замонавий кафетерий ва болалар уйинчоқлари дўкони ишга тушади.

Бўлимлар