Қорақалпоғистондаги энг яхши ёш фермерлар аниқланди

Нукус компьютер ва технологиялари коллежида Ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократиялик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Фермерлар Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноаат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан ҳамкорликда “Ёш фермер” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Кўргазмадан сўнг туманлардан саралаб олинган энг намунали, иқтидорли ва ўз фаолиятида юксак марраларга эришган 18-35 ёшгача бўлган 13 нафар фермер хўжалик раҳбарлари, уларнинг иш юритувчи менеджерлари ўзлари бошқараётган фермер хўжалигида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги натижалари, янги иш ўрни яратиш, коллеж битирувчиларини тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига жалб қилиш, қишлоқ ёки маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани  ривожлантириш ва тегишли муаммоларни ҳал этиш бўйича ўз лойиҳаларини тақдимотлар  асосида намойиш этишди. Шунингдек, кўрик танлов доирасида иштирокчиларни иккинчи ва учунчи шартлар асосида баҳолаш босқичи ўтказилди.

Юқори савияда ташкил этилган танлов якунида хакамлар хайати томонидан 3-чи даражали диплом ғолиби Қораўзак тумани “Гулистан” фермер ҳўжалиги раҳбари Абдижапбарова Назлимхан, , 2-чи даражали диплом ғолиби Қонликўл тумани “Абиў-Утеп” фермер ҳўжалиги раҳбари Сейдуллаев Рустем, 1-чи даражали диплом ғолиби бўлган Қораўзак тумани “Даўил-кол” фермер ҳўжалиги раҳбари Жолдасов Аралбайга дипломлар ва якуний  республика босқичига йулланма топширилди.

Танлов ғолибларига O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгашининг диплом, маҳсус  эсдалик совғалар ва фаол қатнашчиларга фаҳрий ёриқлар топширилди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Бўлимлар