Қонликўлда профилактика инспекторларига турар жой ва хизмат машиналари топширилди

Қонликўл туманида ички ишлар бўлимининг 4 нафар таянч пунктлари профилактика инспекторларига («Қонликўл»ЧФЙ 54-сонли таянч пункти профилактика инспектори Қ.Есенбаев, «Арзимбетқўм» ОФЙ 236-сонли таянч пункти профилактика инспектори Т.Муқиятдинов, «Қонликўл» ОФЙ 57-сонли таянч пункти профилактика инспектори П.Баекеев, «Қўсжап» ОФЙ 56-сонли таянч пункти  профилактика инспектори Р.Хожанов) барча қулайликларга эга, оила аъзолари билан биргаликда яшаш учун, ўзлари  фаолият олиб бораётган ҳудудларидан турор жой ва узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ҳисобидан хизмат машиналари калитлари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Туман ички ишлар бўлими таянч пунктлари профилактика инспекторлари, Ҳурматли Президентимизга, тинчлик пасбонларига бўлган юксак эътибори, яратиб бераётган имкониётлари учун, ўзларининг чин кўнгилдан миннатдорчилигини билдиришди ва машақатли  хизмати йўлида худуд аҳлининг тинчлигини таъминлаш, жамаотчилик тартибин сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларнинг эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун тантанали қасамёд қилдилар.

Тадбирга Президентнинг давлат маслаҳатчиси О.Мурадов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, Республика прокурори Э.Таджиев, туман ҳокими М.Қосназаров ва туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.

Бўлимлар