Ашхобод-2017. Қорақалпоғистонлик спортчилар 4 та медал қўлга киритишди

Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинларида муайтай бўйича терма жамоамиз сафида уч нафар қорақалпоғистонлик спортчи иштирок этишди. Булар Қўчқоров Муҳаммад, Тўрениязов Уббиниязов ва Йўлдошев Жаҳонгир.

81 кг вазн тоифасида иштирок этган Уббинияз Турениязов мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 

Эркин кураш спорт баҳсларида уч нафар қорақалпоғистонлик спортчи иштирок этди. Булар Жаксимуратова Давлетбийке, Эшмуратова Севара ва Сейдаметова Асем.

48 кг вазн тоифасида Жаксимуратова Давлетбийке терма жамозмиз ҳисобига бронза медалини ёзиб қўйди. Шунингдек 53 кг вазн тоифасида Эшмуратова Севара ҳам бронза медалига сазовор бўлди.

Бундан олдин оғир атлетика спорт тури бўйича қорақалпоғистонлик Рустем Жангабаев олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Фурқат Юсупов

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Билдирилган фикрлар
  1. #2 10:35, 27.09.2017 Жандос Ганиев

    жамозмиз - сози кате жазылган

  2. #1 10:34, 27.09.2017 Жандос Ганиев

    Тўрениязов Уббиниязов - Тўрениязов Уббинияз ба ямаса Тўренияз Уббиниязов?

Бўлимлар