Сенат раиси Н.Йўлдошев ва Ички ишлар вазири П.Бобожонов Қорақалпоғистонга ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди.

Улар дастлаб Нукус шаҳрида профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашиналар топширилиш маросимида иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Ш.Аюбовнинг маълум қилишича, шундан сўнг Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Тўрткўл Беруний Амударё Элликқалъа туманларида бўлиб, Ҳудудларни иқтисодиқ-ижтимоий ҳижатдан ривожлантириш, фуқароларни муаммоларини ҳал қилиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл харитасида кўрсатилган тадбирларни бугунги кунда амалга оширилган ишлар юзасидан секторларда бўлиб ўрганиб чиқди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов ҳам Қорақалпоғистондаги туманларга ташриф буюришди.

Бўлимлар