Мурожаатдан сўнг Қонликўл тумани ҳокими 14 та оиланинг турар жойларини ҳужжатлаштириб берди

Қонликўл тумани ҳокимлигининг хабар беришича, туман аҳлининг ижтимоий аҳволини яхшилаш ва юз бераётган муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида, туман ҳокими томонидан ташкиллаштирилган худудлардаги учрашувларида тушган турли хил мазмундаги мурожатлар тегишли соҳа раҳбарлари томонидан  ўрганилиб, самарали ечим топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси «Фуқоралик кодекси»нинг 187-моддасига мувофиқ, фуқараларнинг турар жойга бўлган мулк ҳуқуқлари, туман ҳокими ечими билан тикланиб, тегишли кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, давлат рўйхатига олинди ва жорий йил сентябр ойида Қонликўл тумани ҳокими томонидан тумандаги «Қонликўл» ОФЙ худудидан икки қаватли аҳолига хизмат кўрсатиш маркази биноси, ҳоким қарори билан истиқомат қилувчи турар жой айлантирилиб, доимий равишда яшаётган 14 нафар оила бошлиғи номига тегишли сертификатлари топширилди.

Турар жой эгалари ҳокимлик томонидан олиб борилаётган хайрия тадбирлари учун туман раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Тадбирга туман ҳокими М.Қосназаров, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи уюшмалари ва тегишли соҳа раҳбарлари иштирок этишди.

Бўлимлар