Шўмонойда Марказий Осиёдаги ягона брезент корхонаси қурилмоқда

Шўмоной туманининг марказига кираверишда "пахта пункти" ёнидан майдони 5,88 гектар бўлган брезент ишлаб чиқариш корхонаси биносининг қурилиши бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

108 метр узунликдаги, эни 48 метр бўлган бу корхонанинг уч ўринли 500 куб ҳажмдаги ортиқча сув сақлагичи билан икки қаватли контора, ошхона  жойлари қурилиши битиб, ишга тушса 300 дан ортиқ одам иш ўрни билан таъминланади.

Шу йилнинг май ойида бошланган қурилиш ишлари янги йил арафасида якунланиб, бинонинг ишга туширилиши мўлжалланмоқда.

17 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига ишланаётган бу корхонанинг технологиялари Белгия, Ҳиндистон давлатларидан келтирилиб ўзимизнинг пахтанинг энг паст чиқиндисини нес нобуд қилмай брезент маҳсулотини ишлаб чиқаради.

Шунингдек бундай брезент тўқиш корхонаси Россия, Хитой давлатларида бор бўлиб, Марказий Осиё давлатларида эса фақатгина шу бирдан-бир корхона бўлади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар