Чимбойда кийим тикиш фабрикаси очилди

Чимбой туманидаги деҳқон бозори атрофида жойлашган “Амангледи-Меҳрибан” МЧЖ қошида “Миллий банк” Чимбой филиали кредит маблағи ҳисобидан, фуқаролар учун барча турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарадиган фабрика очилди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги расмий сайти.

Фабриканинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари К.Абдуллаев, туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ержановалар сўзга чиқиб, корхонанинг олдидаги ишларида омад тилашди.

Шундан сўнг “Амангелди-Меҳрибан” МЧЖ раҳбари Х.Утамбетов ва жамиятнинг иш юритувчиси Г.Ешмуратовалар сўзга чиқдилар.

Мазкур кийим тикиш фабрикасида 50 дан ортиқ колледж битирувчилари ишга жойлашишди. Уларга Наманган шаҳридан келган мутахассислар кийим тикиш сирларини ўргатишмоқда.

IMG_7738\

IMG_7753

Бўлимлар