Қорақалпоғистонда мол-мулк ва ер солиқларидан умумий ҳисобда 4,6 млрд.сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли қарорига асосланиб жисмоний шахсларга турар жойлар, квартиралар (бундан умумий майдони 200 кв.м.дан ошиқ бўлган мустасно) дала ховли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар ҳажмидан келиб чиқиб 1,7 фоиз ставкада, шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ ва 500 кв.метргача бўлса, 2,1 фоиз ставкада, 500 кв.метрдан ошиқ бўлса 2,9 фоиз ставкада, бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв. Метрдан ошиқ бўлган квартиралар 2,1 фоиз стакада мол-мулк солиғи ҳисобланиши белгиланган. Бу ҳақда ҚР ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв метр ҳажмида белгиланади.

“Ўзбекистон Қаҳрамони”, “Собиқ иттифоқ қаҳрамони”, “Меҳнат қаҳрамони” унвонларига эга бўлган ва уч даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланганлар, уруш ногиронглари ва иштирокчилари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга тенглаштирилган шахсларига мол-мулк ва ер  солиқлари ҳисобланмайди.

 Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, 10 ва ундан ортиқ фарзандли аёллар ва нафақаҳўрларга қонун-ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ҳажмида имтиёзлар мавжуд.

Бу йилда Қорақалпоғистон Республикасидан юқорида номлари кўрсатиб ўтилган 95,9 минг нафар солиқ тўловчига мол-мулк солиғидан 2,7 млрд.сўмлик, 22,5 минг  жисмоний шахсларга ер солиғидан 1,9 млрд.сўм миқдорида солиқ имтиёзлари қўлланилди. Ўтган йилда бўлса мол-мулк ва ер солиқларидан умумий ҳисобда 4,3 млрд.сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилган эди. 

Бугунги кунга қадар жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғига 2017 йил учун ҳисобланган тўловлардан 65,1 фоизи ундирилган бўлиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига таққослаганда 10 фоизга ошганлигини кўрсатади. 

Бўлимлар